Home / МАҚОЛАЛАР (page 34)

МАҚОЛАЛАР

Ғафлатда қолманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой кириб келди

“…Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! “Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули …

Batafsil

ДУО ИБОДАТЛАРНИНГ ИЛИГИДИР

Дуо – Аллоҳ билан банда ўртасини боғловчи бир восита. Дуо сўзи (دُعَاءٌ) чақириш, нидо қилиш, даъват, илтижо, ёрдам сўрамоқ, ўтинч, қарғиш (дуоибад) маъноларини билдиради. Аллоҳга дуои илтижо қилиши банданинг фитратида бор бўлиб, ҳаётининг ажралмас қисми ва табиий эҳтиёжи ҳисобланади. Бу ишни қалбида имони мустаҳкам, қалб кўзи очиқ, ўзининг кимлигини англаган, …

Batafsil

ТАРБИЯ – ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Тарбия ҳақида гап кетганда ўтган асрнинг бошларида халқимизнинг жонкуяр маърифатпарвари Абдулла Авлонийнинг бир гапи беихтиёр ёдга тушади: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”[1]. Дарҳақиқат, тарбия сабабли даврлар ва халқларнинг келажаги белгиланади, у ҳар бир жамиятнинг жон томири, …

Batafsil

АБДУЛҲАЙ ЛАКНАВИЙНИНГ ИБРАТЛИ ХУЛҚИ

Ҳар бир гўзал ахлоқ ва чиройли тарбия ўз эгасини бахт-саодатга етаклайди. Улар инсонни шараф, фазилат ва юксак мақом сари бошлайди. Бу хусусда бир қанча ҳадислар бор. Хусусан, Ҳоким Оиша онамиздан ривоят қилади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхши хулқлар ўнтадир. У нарса кишида бўлиб, ўғлида бўлмаслиги, ўғилда бўлиб, отада бўлмаслиги …

Batafsil

МУМЛИЙНИНГ ОДОБЛАРИ (Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари асосида)

“Адабул имло вал истимло” асарида асосан устоз-шогирдга тегишли одоблар, таълим бериш ва олиш услублари ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу мақола мумлий – ҳадис ривоят қилувчи шайхнинг одобларини ёритишга бағишланган. Асарнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳадис ривоят қилувчи шайхнинг амал қилиши лозим бўлган ҳар бир одоби ҳақида оят, ҳадис ёки бирор ривоят келтирилган. …

Batafsil

“АДАБУЛ ИМЛО ВАЛ ИСТИМЛО” АСАРИ МАНБАЛАРИ, УСЛУБИ ВА АҲАМИЯТИ

Шу мавзудаги аввалги мақолада айтилганидек, Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари ҳадис илмидаги таълим жараёнига бағишланган муҳим манба ҳисобланади. Алломанинг ушбу китобдаги услуби қуйидагилардан иборат: Биринчидан, асар қисмларга: муқаддима, кириш ва уч фаслга тақсим қилинган. муқаддимада китобни таълиф қилиш сабаблари келтирилган; кириш қисмида толиби илм одобларининг аҳамияти баён қилинган; …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАСАВВУФ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАДҚИҚ ЭТИЛИШИ

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан юртимизда тасаввуф соҳасига доир бир қатор янгиликлар ва ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ тасаввуф алломалари ва уларнинг меросига юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. 1993 йилда Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йиллик юбилейи нишонланган бўлса, Увайсий[1] устози ҳисобланган Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувонийнинг 910 йиллиги 2003 йилда, Хожа Аҳрор …

Batafsil

КИШИЛАРНИ КОФИРГА ЧИҚАРИШ МАСАЛАСИ

Яқин Шарқда “жиҳод”, “халифалик” номи остида бўлиб ўтган ва давом этаётган воқеликка назар ташланса, мусулмон фарзандлари мусулмон оға-иниларини куфрда айблаб қатл қилмоқдалар, аёлларни эса асир олиб қул бозор ташкил этиб сотиб юбормоқдалар. Бу каби ишлар “куфр” тамғаси остида амалга оширилмоқда. Қуйида ана шу жиҳатга эътибор қаратмоқчимиз. Зеро, биз энди баён …

Batafsil

Мазҳабга эргашиш динимиз талаби

Муҳаммад Зоҳид Кавсарий: “Бемазҳаблик – динсизлик кўпригидир”. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бемазҳаблар жонланиб қолган бир даврда яшар эканмиз, уларга аҳли илмларимиз муносиб жавоблар ва раддиялар бериб келишяпти. Шу ўринда биз ҳам қисқача ўз фикримизни билдириб ўтсак. Aввало “мазҳаб” …

Batafsil

ИСЛОМ ДИНИ МАНБАЛАРИ ОРҚАЛИ ЁШЛАР ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Юртимизда ислом дини халқимизнинг кўп асрлик тарихий тараққиётида шахс маънавияти, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Шу асосда ислом дини жамиятдаги мафкуравий қарашлар ва ғояларда муҳим ўрин тутган, инсонларни ахлоқий покликка ва маънавий гўзалликка даъват этган инсонпарварлик динидир. Бу дин халқимизнинг, хусусан мусулмон шахсининг моддий, маънавий, ахлоқий …

Batafsil